“Зукко китобхон” танлови ёшларни жамлади
Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида китобхонларнинг севимли танловига айланган “Зукко китобхон” интеллектуал танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда вилоятнинг барча 11 туман (шаҳар)ларидан келган китобхонлар жамоаси иштирок этди.
Танлов якунига кўра, биринчи ўринни Ховос тумани жамоаси, иккинчи ўринни Гулистон шаҳар жамоаси, учинчи ўринни Боёвут тумани жамоаси қўлга киритди.
Шунингдек, танлов иштирокчиларига Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларни илм-фан, спорт, хорижий тиллар ва замонавий касбларга жалб этиш мақсадида тақдим этилган “Устоз Аi”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ҳамда “Uz Chess” Чесс” лойиҳаларининг тарқатма материаллари тақдим этилди.
[gallery-17319]
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев, (сурат) ЎзА мухбирлари.