“Хорижликлар” лойиҳасининг илк меҳмони ҳиндистонлик Зубаир Ражпут бўлди. 22 ёшли бу йигит Тошкент давлат стоматология институтида ўқийди. Ражпут институтда асосан инглиз тилида таҳсил олади. У ҳозирда ўзбек тилини ҳам ўрганяпти.
– Бир куни дадам менга “Зубаир, энди ёш бола эмассан, ўқиш учун ўзингга бирорта мамлакатни танла”, деди. Ўқишга киришдан олдин кўплаб мамлакатларнинг яшаш тарзи, дини, таълим тизими, ҳаттоки, овқатланиш маданиятини ҳам ўрганиб чиқдим. Ўзбекистонда ўқиш менга ҳар тарафлама фойдали эканини ҳисобга олиб, ватанингизни танладим. Бундан жуда хурсандман, – дейди Зубаир Ражпут.
ЎзАнинг You Tube саҳифасига жойланган қуйидаги видеода ҳиндистонлик талаба билан суҳбатнинг тўлиғини кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rZTodqQgXQU" title="Zubair Rajput nega Oʻzbekistonda oʻqishni tanladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Нигора Раҳмонова, Ёқубжон Мелибоев, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА