Зомин тоғларида пиёда, велосипедда, чанғида, вертолётда, электромобилда саёҳат қилиш учун шароит яратилмоқда;

Тоғ чўққилари орасига ўрнатиладиган дор йўлларида сайр қилиб, табиатдан баҳра олиш имкони бўлади;

Замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар объектлар бунёд этилади;

Спортнинг экстремал турлари, шу жумладан, зиплайн, фотосуратлар олиш учун манзарали ва ноёб жойларда селфи қилиш учун махсус жойлар сизни кутади...

Жиззах вилоятининг Зомин тумани юксак тоғлари, фусункор табиати билан ном қозонган. Минглаб гектар майдонларни эгаллаган арчазорлар туфайли бу замин ҳавоси кислородга жуда бой. Шу боис бу манзил қишин-ёзин сайёҳлар билан гавжум.

Зоминдаги тоғлар орасида жойлашган “Суффа” платоси ҳам ўзига хослиги билан ном чиқарган. Айнан шу ерда “Суффа платоси. 2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси барпо этилади.

Бу ишлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилади.

Тоғли ҳудудларнинг мавжуд туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида қабул қилинган фармон билан “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилмоқда.

Туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қурилади. Шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилма объектлари бунёд этилади.

“Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ҳам мазкур туристик зона ҳудудида бўлади.

Тегишли ташкилотлар жорий йил якунигача Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқади. Унда ҳудуддаги электр тармоқларини ер остидан ўтказиш, туристик зона ҳамда уни бошқа ҳудудлар билан боғловчи йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжуд бўлиши назарда тутилади.

Ҳудуддаги электромобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари (қувват олувчи гибрид транспорт воситалари) учун электр қувватланиш станциялари қурилади. Ҳудудда ўрнатилган тартибда аэронавигация воситалари ва кичик сиғимдаги ҳаво кемалари, яъни вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари жойлаштирилади.

Спортнинг экстремал турлари, шу жумладан зиплайн, фотосуратлар олиш учун манзарали ва ноёб жойларда селфи зоналар каби объектлар бунёд этилади. Санитария-гигиена шохобчалари, йўл кўрчаткичлари бўлиши эса табиий. Шу жумладан, сувенир ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси объектларини жойлаштириш ҳам эътибордан четда қолмайди.

Фармонда туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар жалб қилиниши, уларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ жараёнлар ечими ҳам кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, дор йўлларини лойиҳалаштириш ва тоғ-чанғи кўтаргичлар қуриш учун нуфузли ташкилотлар, шу жумладан, салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторлар жалб қилинади. Туристик зона ҳудудидаги истиқболли ва устувор лойиҳалар рўйхатларини шакллантириш ҳамда дастлабки туризм, йўл-транспорт ва коммуникацияни ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва грант маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, Зомин миллий табиат боғи, Зомин давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Бахмал туманида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудларида туризм инфратузилмасини барпо этиш юзасидан истиқболли лойиҳалар амалга оширилади. Яқин келажакда ушбу ҳудудларда туризм ахборот марказлари ҳам ташкил этилади. Сайёҳлар хавфсизлигини таъминловчи “Хавфсиз туризм” тизими ҳам ишга туширилади.

Бир сўз билан айтганда, халқаро стандартлар даражасида бунёд этиладиган йирик туристик зона Зоминнинг туристик салоҳиятини кескин оширади. Яшил арчалари билан барчани ўзга ром этиб келган бу замин тоғларида яратиладиган беқиёс қулайликлар, қизиқарли инфратузилма бу ерга сайёҳлар оқимини кучайтириши, шубҳасиз.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин халқаро миқёсдаги йирик туристик марказга айланмоқда