Зироат Мирзиёева ва ЖССТ раҳбари болалар онкологияси марказидаги ислоҳотлар билан танишди
"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори доктор Тедрос Адханом Гебреесус Республика ихтисослаштирилган болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.
Меҳмонларга ЖССТ кўмагида болалар онкологияси хизматини ривожлантириш бўйича миллий стратегия доирасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, беморларни йўналтиришнинг рақамли тизимини жорий этиш, минтақавий инфратузилмани мустаҳкамлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни жорий этиш платформаси сифатида Халқаро академик хабни ривожлантириш натижалари ҳақида маълумот берилди.

Ташриф доирасида "Меҳрли мактаб" госпитал мактаби ўқувчилари Зироат Мирзиёева ва Тедрос Адханом Гебреесусни илиқ табассум билан кутиб олди, педагоглар эса узоқ муддат даволанаётган болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва педагогик ҳамроҳлик қилиш ишлари билан таништирди.











ЎзА