Вазир ўзи таҳсил олган мактабга борди
4 сентябрь куни мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди.
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!
4 сентябрь куни мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди.
Бу кун фарзандларимиз учун ғоят қувончли, ҳаяжонли дамларга бой кун бўлди. Зеро, инсон биринчи мактабга борган кунини ҳеч қачон эсдан чиқармайди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев шу куни эрта тонгдан ўзи таҳсил олган мактаб сари йўл олди. Ҳозирда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати сифатида фаолият кўрсатаётган ушбу билим маскани Б.Сайфуллаевга ҳаётдаги катта йўлни кўрсатган даргоҳ саналади. Вазир ўзи ўқиган ўша даврдаги мактабни бугунги даврдаги яратилган шароитлар билан умуман таққослаб бўлмаслигини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда белгиланган вазифалар ҳар бир ўқитувчини ўз ишига янада пухта ва масъулият билан ёндашишга ундайди.
– Ўғил-қизларимиз ўз камолоти йўлида кўрсатилаётан улкан эътиборни доимо ҳис этиб, унинг қадрига етиб астойдил билим олмоғи керак, – деди маданият вазири Б.Сайфуллаев мактабнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан мулоқот чоғида.

Мамлакатимизда мактаб таълими, ёшларнинг билим ва мукаммал тарбия олишига ҳаёт-мамот муассасласи сифатида эътибор қаратилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, болалар асосий тарбия, ҳаётий кўникмаларнинг эллик фоизини оиладан, қолганини мактабдан ўрганади. Шундай экан, фарзандларни соғлом ва мустақил фикрли, кенг дунёқараш, юксак фазилатлар соҳиби этиб тарбиялашда ота-она, мактаб, ўқитувчилар, кенг жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ғоят катта аҳамият касб этади.
Мактаб жамоаси билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!“ мавзуида бўлиб ўтган ижодий учрашувда таълимдаги ислоҳотлар ҳақида батафсил сўз юритилди.