Жаҳон матбуоти саҳифаларида
2020 йилда пандемиядунёни қандай ўзартиради?!
2020 йилда пандемия дунёни қандай ўзартиради?!
Иқтисодчининг фирк-мулоҳазалари:
Коронавирус эпидемияси жаҳон урушлари сабаб бўлган ўзгаришларга ўхшаш ўзгаришларни олиб келади, дейди иқтисодчи Андрей Мовчан.
Forbes. Дунё иқтисодиёти ҳам, билологик ҳаёт ҳам ўз қонунлари бўйича яшамоқда. Кўп жойларда ҳали ҳеч иш қилинмади.Москвада ҳанузгача тест топшириш имконияти чекланган, жавоблар узоқ кутилмоқда, жамоат транспортива бошқа кўплаб жамоат фойдаланиш жойлари ишлаб турибди.
Ўзбекистонда 5 кунда коронавирус бўйича шифохона қурилади
Ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатди. Ижтимоий фаолликнинг қисқариши истеъмол қисқаришига, депрессив кайфият - умумий истеъмолнинг пасайишига олиб келади. Дунё бўйича давлат қарзлари ҳажми ортади, бу бўлажак инфляция учун асос яратиб беради.
Халқаро валюта фонди: 2020 йилда жаҳон иқтисодиётини глобал инқироз даражасидаги репрессия кутмоқда
Эртанги кун учун прогноз: Вирус депрессияси 20
Агарда катаклизм узоқ давом этадиган бўлса, биз даромад солиқларининг ўсиши ва жамиятнинг нисбатан бой аъзоларининг ҳолати яхшиланишини кўришимиз мумкин бўлади. Сайёрамиз аҳолисининг аксарият қисмининг иммунитети оширилса (бунга қарийб 2 йил керак бўлади) ёки самарали вакцина пайдо бўлса (9 ойдан 1 йилгача), ёки мўъжизавий дори яратилсагина пандемияни тўхтатиш мумкин.
Қандай қилиб форс-мажорлар бизнесга инқироздан омон қолишга ёрдам беришади? Эксперт маслаҳатлари
Ўзбекистонда бизнес учун форс-мажор режими жорий этилди. Бу компанияларга қандай ёрдам беради? Сайёҳлик, меҳмонхона саноати, кўнгилочар ва таълим соҳларида бизнес қарийб 100% га қисқаради. Бундай қисқариш – 1-3 квартал давом этади. Европа давлатлари ва Шимолий Африкада ёзги сайёҳлик мавсуми 100 фоиз ишламайди.
Транспорт компаниялари бизнеси анча қисқаради (дунё миқёсидаги авиакомпаниялар деярли даромад келтирмайди), уларнинг барчасига давлат кўмаги керак бўлади. Ёқилғига бўлган талаб анча қисқаради – бу нефть нархини паст даражада ушлаб туради. Агарда карантин 1-2 чорак давом этадиган бўлса, бутун давлат машинаси секинлашади. Бу дегани суд ишларининг кўриб чиқилиши, рухсатнома ва лицензиялар берилиши, лойиҳаларнинг маъқулланиши, келишувларнинг янгиланиши – буларнинг барчаси секинлашади ёки тўхтаб қолади. Хитой, Италия ва Франциянинг тахминий маълумотларига кўра, ЯИМ 20-40 фоизгача пасаяди.
Мамлакатлар озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлай бошлади. Бу дунё савдосига қандай таъсир кўрсатади?
Дунёнинг ҳеч бир ерида “Вирус депрессияси 20” туфайли очлик юзага келмайди ва ишсизлар иш қидириб юришмайди: карантин. Банклар зарур даражада ишлаб фаолит юритишади ва дунёдаги молия тизими тўғри ишлаб туради.
АҚШ коронавирус туфайли иқтисодиётн иқўллаб-қувватлаш учун 2 триллион миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги лойиҳани қабул қилди
Йирик иқтисодчилар бундай дастурлар ҳақида маълум қилишди, ушбу мақсадлар учун талаб этиладиган маблағ 10 триллион АҚШ долларидан ошади (ЯИМ нинг 12 фоизи). Россия ҳали бунга қўшилганича йўқ. Минглаб кичик ва ўрта корхоналар қисман ўз ходимларини қисқартиради ёки корхоналар ёпилади.
Эртадан кейин нима бўлади. Эпидемия тугайди. Кўчмас мулк, завод ва фабрикалар, транспорт, табиат - ҳеч бири зарар кўрмайди. Зарур маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар (озиқ-овқат, саноат товарлари ёки сервислар)га ҳам зарар етмайди. Белгиланган ҳаражатларни қоплаш учун етарли ликвидлик ёстиқчасига, ижобий unit-иқтисодиёт ва молиялаштиришнинг ишончли манбаларига эга бўлганлар зарар кўрмайди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати қўллаб-қувватланади: иммунолог тадқиқотчиларга қўшимча грантлар ажратилади. Кўпчилик фуқаролар уйдан туриб ишлай бошлайди, хардиларни амалга оширади ва интернет орқали музокараларни олиб боради.
Давлатлар кузатув ва синов тизимларини такомиллаштириш учун катта миқдорда пул сарфлайди. Мухолифат партиялар фаол тарзда норозилик билдиришади. Аммо дунёда “шахсий ҳаёт эркинлиги”ни қўллаб-қувватлайдиганлар сони камаяди. Ўз аҳамиятини йўқота бошлаган чегаралар, пропискалар, рўйхатдан ўтиш яна ҳаётимизнинг муҳим элементига айланади. Ғалабадан сўнг дунёда давлат томонидан иқтисодиётга кўп миқдордаги пул ташланади. Бу кўп турдаги активлар нархининг жадал ўсишини англатади .Пандемия тугаганидан икки, уч йилдан сўнгакциялар нархининг узоқ муддатли ўсиш даври ва қарз бозорлари турғунлиги даври бошланиши мумкин.
ХХХ
Бизнинг “Жаҳон матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.