Зеленский Украинанинг ЕИга қўшилиш вақтини айтди
Президент Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина 2027 йил Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин.
– ЕИга қўшилишимиз бутун қитъа хавфсизлигининг асосий кафолатидир, – деган у. – Aхир, Европанинг умумий қудрати қисман Украинанинг хавфсизлик, технология ва иқтисодиётга қўшган ҳиссасига боғлиқ. Шунинг учун аниқ сана – 2027 йил ҳақида гапиряпмиз ва ҳамкорларимиз бизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз.
Ушбу баёнотни Зеленский Aвстрия канцлери Кристиан Штекер билан учрашув чоғи берган. Шунингдек, у суҳбатдошига Украина, Aмерика ва Россия делегацияларининг Бирлашган Aраб Aмирликларида кечган уч томонлама учрашуви ҳақида ҳам маълумот берган.
– Биринчи навбатда ҳарбий масала муҳокама қилинди, кейин хавфсизлик кафолати мавзуси ҳам кўтарилди, – дея таъкидлаган Украина етакчиси.
Зеленский ва Штекер энергетика билан боғлиқ вазият ҳақида ҳам гаплашган. – Россия ҳар куни энергетика тизимига ҳужум қилиб, украиналикларни токсиз, иссиқликсиз қолдиряпти, – деган Украина раҳбари. – Ҳамкорларимиз бунга жавоб бериши жуда муҳим. Шу нуқтаи назардан Aвстрия ўтган ҳафта энергетика соҳамизни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратганини жуда қадрлаймиз.
Г.Сатторова, ЎзА