Ўзбекистонликлар 22 медаль соҳиби
Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунги баҳсларида кадетлар, ўсмирлар ва болалар тоифасида ўзбекистонлик спортчилар 11 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза, жами 16 та медалга сазовор бўлди.
БААнинг Ал-Фужайра амирлигида таэквондо (WT) бўйича анъанавий "Фужайра опен" мусобақаси бўлиб ўтди. Кадетлар, ўсмирлар, болалар ва катталар ўртасида ўтган мазкур турнирда таэквондочиларимиз 11 олтин, 7 кумуш ва 4 бронза, жами 22 медални қўлга киритди.
Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунги баҳсларида кадетлар, ўсмирлар ва болалар тоифасида ўзбекистонлик спортчилар 11 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза, жами 16 та медалга сазовор бўлди.
Катталар ўртасида ўтган баҳсларда Шоҳрух Ражабов, Шуҳрат Салаев, Феруза Содиқова, Чарос Қаюмова, Нигора Турсунқулова кумуш, Аброр Тўраев эса бронза медали билан тақдирланди.