Ўзбекистонда бугун сайлов кампанияси бошланади
Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланиши эълон қилиниши кутилмоқда.
Бу йилги сайловда бешта сиёсий партия – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси иштирок этади ва ўз номзодлари учун кураш олиб боради.
Марказий сайлов комиссияси йиғилиши, унда муҳокама этилган масалалар ҳақида тез орада сайтимизда танишасиз.