Ўзбекистон жаҳон матбуоти саҳифаларида
Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида
Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида
Покистоннинг инглиз тилида нашр этиладиган «The National Herald Tribune» газетасида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш ҳақида мақола чоп этилди. Фашизм устидан умумий ғалаба қозонишда ўзбек халқи улкан ҳисса қўшди, деб хабар қилади газета. Иккинчи жаҳон уруши пайтида республикада истиқомат қиладиган 6,5 миллион нафар кишидан бир ярим миллион нафари фронтга кетган, уларнинг 420 минг нафари жанг майдонларида ҳалок бўлган, 640 минг нафари эса, турли даражада яраланган. Республикада 15 та дивизия ва бригада йиғилган.
120 минг нафар ўзбеклар уруш йилларида кўрсатган жасорати, мардлиги ва қаҳрамонлиги учун турли орден ва медаллар билан мукофотланган, уларнинг 338 нафарига Қаҳрамон унвони берилган, 53 нафари «Шон-шараф» ордени соҳиби бўлганлар.
Ўзбек саноати фронтга 2 100 та самолёт, 17 342 та авиамотор, 17 100 та миномёт , 22 миллионта мина, 560 мингта снаряд, 2 миллиондан ортиқ авиабомба, қарийб 1 миллионта граната, 330 000 та парашют, 5 та бронепоезд, 18 та ҳарбий-санитар поездлари ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб берган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Иккинчи жаҳон урушидаги фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзбек халқининг қўшган муносиб ҳиссасини абадийлаштириш мақсадида республика пойтахтида Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Мажмуа меҳмонлари уруш йиллари муҳитини кўриб томоша қилиш, тарихий воқеаларга шўнғиш имкониятига эга бўладилар, – деб ёзади «Islamabad Post».
* * *
Ўзбекистон устидан либерализация шамоли эсмоқда
Мақола муаллифи Бенжамин Кенелнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев юритаётган сиёсат самарасида, мамлакатда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистон кўплаб ислоҳотлар ва лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мақолада энергетика мустақиллигини таъминлаш, жумладан АЭС қурилиши бўйича тадбиркорлик чоралари амалга оширилаётгани баён қилинади. Қашқадарё вилоятида «Uzbekistan GTL» синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарадиган завод қурилиши ана шундай мисоллардан бири бўлиб, унинг маҳсулотлари нафақат ички бозорни таъминлашга, балки экспортга ҳам йўналтирилган.
Ўзбекистонда «Orano» (уран конлари разведкаси ва қазиб олиш), «Total Eren» (қуёш энергетикаси соҳаси), «Carrefour» (дўконлар тармоғи), «Veolia» (сув тозалаш) бўйича муваффақиятли фаолият юритаётган француз компаниялари ва бошқа корхоналар алоҳида санаб ўтилган. Журналистнинг фикрича, юритилаётган очиқлик сиёсатининг тескари томони ҳам бор. Ўзбекистон коронавирус пандемиясининг тақалишини ҳам бошдан кечирди. Бироқ муаллифнинг қайд этишича, Ҳукуматнинг олиб бораётган чора-тадбирлари самарасида Covid-19 нинг салбий оқибатлари муваффақиятли бартараф этилмоқда.
* * *
НУР-СУЛТОН. «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги.
Илгари вазирлар Чимкент шаҳрида учрашган эдилар. Сардоба сув омборининг кейинги тақдири ушбу музокараларнинг бош мавзуси бўлган эди. Қозоғистон ушбу иншоотнинг тех аудитида иштирок этиши қайд этилди. Ҳукумат тошқин оқибатида турар жойларидан айрилган фуқаролар учун Туркистон вилоятида 3 мингдан зиёд уй қуриш ишларини бошлаб юборди.
* * *
Хитой Ўзбекистонга пахта етиштириш учун сувни тежайдиган технологияларни етказиб берди
Хитой-ўзбек марказининг лойиҳасига кўра, технологиянинг қамраб олиш кўлами кенгайтирилади ҳамда техник эксплуатация бўйича маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ҳам режалаштирилган. Томчилаб суғорадиган сувни тежайдиган технологиялар сувни 50 фоиз ва ўғитларни 30 фоиз сақлаб қолиш имконини беради ҳамда анъанавий услубга нисбатан ҳосилдорликни 50 фоизга оширади. Сўнгги йилларда мазкур компания «Бир камар, бир йўл» лойиҳасига аъзо мамлакатларда ўз фаолиятини фаоллаштирмоқда. Айни пайтда мазкур компаниянинг сувни тежайдиган технологиялари 17 та мамлакат, жумладан Тожикистон ва Қозоғистондаги 10 минг гектарли майдонларида қўлланилмоқда.
* * *
Франциянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон билан тузилган кўп миллионли шартнома тўғрисида
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари сиёсати, иқтисодиёти, маданияти ва туризмидаги воқеаларни ёритувчи «Novastan.org» онлайн-нашри ҳам ушбу воқеага оид ўз материалини эълон қилди. Нашрларда Франциянинг «Suez» компанияси Тошкент сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш бўйича етти йиллик лойиҳани амалга ошириш учун шартнома имзолагани хабар қилинади.
«Le Figaro» нашри эълон қилган материалга кўра, Марказий Осиёда аҳолиси энг зич шаҳар бўлган ва 3,5 миллион нафар киши истиқомат қиладиган Тошкент демографик ва иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланмоқда. Ҳафтасига 7 кун, суткасига 24 соат давомида тоза ичимлик сувини тақсимлаш мақсадида «Suez» компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги «стратегик режа»ни ишлаб чиқишмоқда. Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бевосита иштироки ҳам назарда тутилган. Ушбу режа реал вақт режимида сув сарфини камайтириб, тармоқни назорат қилиш имконини беради.
Ўз навбатида, «Novastan.org» нашри бу лойиҳани Франция компаниясининг Марказий Осиё билан тузган энг йирик лойиҳаларидан бири деб қайд этади. «Шартнома Ўзбекистон томонининг қувурларни янгилаш учун 43 миллион евро миқдорида маблағ ажратишини ўз ичига олади», - дейилади мақолада. «Suez» компаниясининг пресс-релизига кўра, ушбу лойиҳа « Ўзбекистон сув секторини модернизация қилишда тажриба лойиҳаси бўлиб, у бутун Марказий Осиё минтақаси учун имкониятларни намойиш этади», - деб якунлайди «Novastan.org» нашри.
* * *
Женмин жибао (Хитой): Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги янги фильмми?
Хитойнинг CGTN халқаро телеканали « Юксак Тян-Шан - Хитойда терроризмга қарши кураш тўғрисидаги хотиралар» номли ҳужжатли фильмни эфирга узатди. Баъзи бир фикрларга кўра, ушбу фильм “ инсонларнинг бошдан кечирган азоб-уқубатлари орқали терроризм нима эканлигини тушунтирриб беради”. Ундаги далиллар телетомошабинларни бефарқ қолдирмайди, бу кўплаб оддий инсонларнинг ҳаёти ҳақидаги фильмдир. 1990 йилдан 2016 йилгача Синсзян ҳудудида бир неча минг террорчилик ҳаракатлари содир этилган, деб хабар беради газета. Ҳужжатли фильмда ҳар бир ҳимоячининг, тирик қолган аскарларнинг, ҳатто жамиятга зарар келтирган инсонлар тарихи акс этган бўлиб, у томошабинларда чуқур тассурот қолдиради.
* * *
Тожикистонликларга тўй маросимларини ўтказиш ва Ўзбекистонга парвозни амалга оширишларига рухсат берилди
Тожикистон ҳокимияти COVID-19 инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида 20 мартда барча аэропортларни ёпган эди. Тошкент ва Дубай билан авиахабарлар Ўзбекистон ташаббуси билан 16 мартда тўхтатилган эди. Июнь ойининг бошларида Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонни 1 июлдан бошлаб Душанбега мунтазам қатнайдиган авиарейсларни янгилаш режаси борлиги ҳақида хабардор қилган эди. Айни дамда Тошкент 15 июндан бошлаб санитария-эпидемиологик ҳолат барқарор бўлган қатор мамлакатлар билан авиахабарларни қайта тиклади.
Тожикистонда 26 майдан бошлаб тўй тадбирларини ўтказиш тақиқланган эди. Шунингдек, ушбу мамлакатда таълим масканлари, буюм бозорлари, масжидлар, гўзаллик салонлари ва автомобиль ювиш шохобчалари ёпилган, спорт тадбирларини ўтказиш тақиқланган. 15 июндан бошлаб Тожикистон ҳукумати буюм бозорлари, савдо марказлари ва ресторанларнинг фаолият юритишига рухсат берди. Футбол бўйича мамлакат чемпионати янгиланди. 17 июнь ҳолатига кўра, Тожикистонда 5160 та коронавирус касаллиги қайд этилган, шулардан 50 нафар киши вафот этган, 3624 нафари соғайган.
* * *
Ўзбек дўпписининг сири
Қирғизистоннинг АКИpress ахборот агентлиги ўзининг электрон порталида «Марказий Осиё ҳаёти: ўзбек дўпписининг сири» сарлавҳали мақолани жойлаштирди.
Дўппидаги мода ўзгармас ва ушбу бош кийими ҳамиша урфда, деб ёзади АКИрress агентлиги. «Эркаклару аёллар, болалару, кексалар ҳамма дўппи кияди. Одатда ушбу бош кийимини ёрқин, миллий деталь қўшиб, замонавий кийим билан ҳам кийишади».
Бундан ташқари, ахборот агентлиги ушбу миллий атрибутнинг ҳар хил турлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтади. «Ҳар бир ҳудуд дўпписининг ажралиб турувчи жиҳатлари бор. Масалан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм-Қорақалпоқ ва Қашқадарё-Сурхондарё дўппиларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, байрамона дўппилар, диний дўппилар ва кундалик кийиб юрадиган дўппилар ҳам бўлади. Улар юмшоқ ва қаттиқ матодан тикилади, кашта ва бисер билан безатилади, думалоқ ёки тўрт бурчак шаклда бўлади».
«Ушбу бош кийими бутун дунёда харидоргир ҳисобланади. Чет эллик сайёҳлар уни ноёб сувенир ва ҳаттоки ўз уйларига безак сифатида ҳам сотиб олишади. Ўзбек дўппилари тарихи билан танишиш ва энг ноёб дўппи нусхаларини кўриш истагида бўлган меҳмонлар тарих ва амалий санъат давлат музейларига ташриф буюришлари мумкин», - деб ёзади Қирғизистон ахборот агентлиги.
* * *
Бизнинг «Жаҳон матбуоти саҳифаларида» номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазарлингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.