Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида
2018 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдўғонни Туркия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Халқларимизнинг кўп асрлик дўстлиги ва мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот сўнггида Президентлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.