Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг кичик солномаси чоп этилди
Қадим давлатчилигимизда миллат ва элатлар орасидаги ўзаро ҳурмат ва муносабатлар халқ дипломатияси орқали мустаҳкамланиб борган.
Қадим давлатчилигимизда миллат ва элатлар орасидаги ўзаро ҳурмат ва муносабатлар халқ дипломатияси орқали мустаҳкамланиб борган.
Собиқ тузумнинг пароканда бўлиши, тарқоқликка юз тутган кўплаб миллат ва элатларнинг бирлашуви, топишувига йўл очди. Буни яқин тарихда мамлакатимизда истиқомат қилган, халқимизнинг ҳамнафас ва биродарлари, Ўзбекистон фарзандлари – Бухоро яҳудийлари диаспораси мисолида кўриш мумкин.
Бухоро яҳудийларининг Марказий Осиё мамлакатлари жамоатчилиги билан алоқалари тарихи, ўзаро ишонч руҳидаги халқ дипломатияси тарихи, жараёни изчил илмий тадқиқ қилинмаган.
Жамоатчиликка Ўзбек-Америка муносабатлари ҳақидаги бир қатор китоблари билан яхши таниш муаллиф Мавлон Шукурзоданинг “Халқ дипломатияси: Ўзбекистон-Бухоро яҳудийлари-АҚШ” номли китоби бу борада ўқувчиларга кўплаб маълумотлар беради.
Китоб сиёсий фанлар доктори, У.Фолбрайт стипендияси соҳиби Гули Йўлдошеванинг умумий таҳрири остида чоп этилган.
У асосан Бухоро яҳудийлари Конгрессининг 20 йиллик фаолиятига бағишланган.
Муаллиф Бухоро яҳудийларининг фаолиятига доир маълумотларни синчковлик билан ўрганган. Шуни айтиш керакки, китоб орқали Бухоро яҳудийлари жамияти фаоллари нафақат Ўзбекистон-Америка муносабатларини шакллантирилиши ва ривожланиши, қолаверса, АҚШ, Канада, умуман, жаҳон миқёсидаги Бухоро яҳудийларининг бугунги тезкор асримизда қўл урган эзгу ишлари билан яқиндан танишасиз.
Китобнинг дастлабки саҳифасида Ўзбекистонннинг Америкадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов ушбу изланишни ижобий баҳолар экан, китоб нафақат Бухоро яҳудийлари феноменининг равнақига балки, Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичида зафарли қадам учун муносиб хизмат қилишини таъкидлайди.
Ўзбекистон ОАВ жамоатчилигига яхши таниш, устоз журналистларимиздан Борис Бобоев, халқаро кузатувчи, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси Президенти Борис Қандов, Нина Қандова ва таниқли санъаткор Муҳаббат Шамаева, бастакор Илёс Маллаев, балетмейстер Вилоят Оқилова Бухоро яҳудийлари конгресси фаоли Ханан Бенджамини ва бошқа кўплаб сиймолар халқ дипломатияси ривожига ҳисса қўшган.
Яна бир кўнгилда ғурурли ният пайдо бўлади. Узоқ тарихда не-не миллатларга туз, билим, илми-урфон берган қадим Бухоро яҳудий миллати учун азиз тупроқ ҳисобланади.
Ўлжабой Қаршиев