ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА: 9 январь – “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида“ги қонун қабул қилинган кун
1905 йил – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Назир Сафаров дунёга келди (вафоти – 1985 йил).
Юртимиз тарихининг 9 январь санасида муҳрланган айрим воқеалари...
1905 йил – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Назир Сафаров дунёга келди (вафоти – 1985 йил).
1940 йил – Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети ҳузуридаги Фан комитети негизида СССР Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиали ташкил этилди. 1943 йилда унинг негизида Ўзбекистон Фанлар академияси тузилди.
1947 йил – хоразмлик математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Азимбой Саъдуллаев таваллуд топди. У 1997–2002 йилларда Хоразм Маъмун академияси раиси бўлган. 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган.
1966 йил – Хоразм вилоятидаги Қўшкўпир тумани қайтадан тузилди.
1967 йил – Мирзачўл, Пахтакор туманлари ташкил этилди. Бухоро вилоятидаги Жондор тумани эса қайтадан тузилди.
1976 йил – Қорақалпоғистон Республикасидаги Шуманай тумани қайтадан ташкил этилди.
2000 йил – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланди.
2005 йил – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига такрорий сайловлар бўлиб ўтди (сайловнинг 1-тури 2004 йил 26 декабрда бўлган).
2018 йил – “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида“ги қонун қабул қилинди.