Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази
Хабарингиз бор, халқаро Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти – ISESCO томонидан «2020 йил Бухоро шаҳри — ислом олами маданияти пойтахти», деб эълон қилинди.
Хабарингиз бор, халқаро Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти – ISESCO томонидан «2020 йил Бухоро шаҳри — ислом олами маданияти пойтахти», деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан юртимизда қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад — дунё жамоатчилиги, шу жумладан, халқимиз ва ёшларимизни юртимизнинг буюк тарихи, улуғ алломаларимиз илмий-маънавий меросидан хабардор қилиш, уларнинг жаҳон цивилизацияси тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини тадқиқ этиши ҳамда янгидан-янги илмий топилмаларни кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдир.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси томонидан «Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази» мавзусида онлайн анжуман ташкил этилди.
Ҳозирги пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда “ZOOM” дастури орқали ўтказилган конференцияда олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, докторант ва магистрант ҳамда талабалар иштирок этди.
Анжуманни Ўзбекистон халқаро ислом академияси Диний-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Шуҳрат Акмалович Ёвқочев кириш сўзи билан бошлади. Олим бугунги кунда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, алломаларимиз илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг амалий самаралари ҳақида фикр юритиб, конференция ишига муваффақият тилади.
– Бугун дунё нигоҳида ўзбек диёри дейилганда, аввало, бу юртдан туғилиб, камолига етган буюк алломалар – Имом Бухорий, Имом Термизий, Насафий, Махмуд Замахшарий, Имом Мотуридий каби минглаб жаҳон цивилизациясига ўз муносиб ҳиссасини қўшган аждодларимиз номи ёдга келиши табиий, – деди ўз нутқида Шуҳрат Ёвқочев. – Қайда бўлмасин боболаримиз номлари тилга олинганда ёки уларнинг асарлари ҳақида дунё олимлари томонидан қимматли фикрлар айтилганда, албатта, ҳар биримизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туйғулари жўш уради.

Беихтиёр бу эзгу ҳислар бизнинг ана шундай улуғ аждодларимизга қанчалик муносиб ворис бўла олаётган эканмиз, деган фикр ва саволни юзага келтиради. Хусусан, юртимизда буюк алломаларимизга бағишлаб ўтказилаётган ҳар бир маърифий тадбирларимиз, илмий тадқиқотларимиз замирида ҳам айнан боболар ҳикматига яқин бориш, ўз маънавий илдизимизни топиш, ворис сифатида аждодларимизга ўхшашга ҳаракат қилишимиз, миллий ва асрий анъаналаримизни асраб-авайлашимиз зарурлиги билан боғлиқ бўлган моҳият зоҳир.

Дарҳақиқат, тарихий хотира билан яшайдиган, миллий маънавияти ва маданиятини, асрий анъаналари, ота-бобосини унутмаган миллат тараққий этаверади. Буюк аждодларининг қолдирган бой маънавий меросига таянган ҳолда фарзандларини камолга етказаётган халқ эса юрт учун ҳақиқий халқпарварларни тарбиялаб беради.
Конференцияда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Давронбек Махсудов ҳам сўз олиб, юртимизда диний ва дунёвий илмларни ўргатишга қаратилаётган эътибор, жумладан, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Имом Термизий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Мир Араб олий мадрасаси фаолияти ҳақида ҳам маълумот беришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-мaърифий соҳa фaолиятини тубдaн тaкомиллaштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам айнан тизимда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилган. Унга мувофиқ соҳа йўналишидаги барча таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, таълим сифатини янада ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Масалан, Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан куни кеча Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасасининг ҳам ташкил этилиши ҳам исломшунос олимларни бирдек қувонтирди.
Шу нуқтаи назардан, «Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази» мавзусида ўтказилган онлайн анжуманда Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти М.Қосимов “Шамсу-л-Аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асарида моддий мулкни кафолатлаш”, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани бўлими раҳбари Ш.Мамадиев «Ўзаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ўзбек халқига хос хислат», Академиянинг «Ислом тарихи ва манбашунослиги» йўналиши 3-курс талабаси Ш.Собирова “Тошкентда туризмни ривожлантиришда «Шайх Хованд Тоҳур ва Қалдирғочбий» мақбараларининг тарихи ва тутган ўрни”, Академия таянч докторанти Н.Тўраев “Имом Бухорийнинг «Саботли» Ровийлар тўғрисидаги қарашлари” («Ат-Тарих Ал-Кабир» асари асосида), “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси ўқитувчиси Ш.Умаралиев “Сирожуддин Ўшийнинг «Фатовои Сирожийя» асарида фатво бериш услуби”, Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Б.Мамашукоров «Хулосат ул-фатово асарининг қўлёзма нусхалари», Мир Араб олий мадрасаси 3-босқич талабаси Д.Солихов “Имом Саккокий ва унинг «Мифатҳул улум» («Илмлар калити») асари, Академия «Зиёрат туризм» мутахассислиги магистранти Н.Собирова «Насаф ва кешлик алломаларнинг илм-фан ва ислом цивилизацияси ривожида тутган ўрни» мавзуларида маъруза қилишди.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон диёрида ислом тамаддунининг ривожи ҳамда юртимиз алломаларининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни,Инсонпарварлик — ўзаро тотувлик ва ҳурмат, бағрикенглик – Ислом цивилизациясининг асоси сифатида,Мовароуннаҳрда диний ва дунёвий илмлар уйғунлиги ҳамда ислом манбаларининг аҳамияти, Бухорода ислом илмлари ривожи ва тасаввуфнинг аҳамияти каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Конференция якунида соҳада мавжуд муаммолар илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, бу борада ўз ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилди ҳамда анжуман иштирокчилари томонидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати