Ўзбекистон архив тизими 100 ёшда
Бу йил Ўзбекистонда архив тизими расман ташкил топганига 100 йил тўлди - 1919 йил 5 ноябрда юртимизда биринчи архив тизими фаолияти йўлга қўйилган. Шу муносабат билан Навоийда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда иштирокчилар мамлакатимизда архив тизимининг тарихи ва бугуни, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида батафсил маълумотга эга бўлди.
– Навоий юртимизнинг кенжа вилояти ҳисобланади, – дейди вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Сайёра Бекова. – Вилоят сифатида ташкил этилгунга қадар ҳудуднинг гоҳ у, гоҳ бу вилоят таркибига қўшилгани архив соҳасига ҳам салбий таьсир кўрсатган. Яъни, вилоятга дахлдор ҳужжатлар йўқолишига, баъзиларининг эса сифати ёмонлашувига сабаб бўлган. Бугун ҳудудда вилоят давлат архиви, 7 та шаҳар ва туман давлат архивлари ва 4 та шахсий таркиб ҳужжатлари архивлари мавжуд бўлиб, уларда 100 нафарга яқин мутахассис фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда архивларимизда 272 минг 750 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Уларнинг 196 минг 528 таси бошқарув, 76 минг 222 таси шахсий таркиб ҳужжатларидир.