Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан “Пари Сен-Жермен” клубини бошқариши мумкин.

"RMC Sport" хабарига кўра, Зидан “ПСЖ” соҳиби Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан клубга мураббий сифатида тайинланиши борасида музокаралар ўтказган.

Ўтган йили "ПСЖ"нинг қатарлик эгалари Зиданни клубни бошқаришга таклиф этишганди. Бироқ, музокаралар кутилганидек якун топмаганди.

Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ”нинг амалдаги бош мураббийи аргентиналик Маурисио Почеттино ҳисобланади.

Расмий рақамларга кўра, “ПСЖ” Почеттино етакчилигида 82 учрашув ўтказиб, 54 та ғалаба, 13 та дуранг ва 15 та мағлубият натижасини қайд этган. Мазкур кўрсаткичлар сабабли Қатар амирлари мутасаддилигида бўлган Париж клуби Франция чемпиони, кубок соҳиби ҳамда суперкубокни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Шундай вазиятда “ПСЖ”да Маурисио Почеттино ўрнини Зайниддин Зидан эгаллаши масаласи қай тартибда ҳал этилишини вақт кўрсатади. Лекин “ПСЖ” бош мураббийлиги курсиси атрофида рўй бераётган гап-сўзлар ҳақиқат. Мураббий алмашинуви яқин кунларда амалга ошиши эҳтимолдан йироқ эмас, назаримизда.

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зайниддин Зидан “ПСЖ”ни бошқарадими?