Захира омборларида маҳсулотлар сифатли сақланмоқда
Андижон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Жўраев шаҳар озиқ-овқат захира омборларида бўлиб, маҳсулотларнинг сақланиши, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинишини ўрганди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада зудлик билан амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
[gallery-335]
Шунга мувофиқ, Андижон шаҳрида ҳам куз-қиш ва баҳор фаслида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳозирда шаҳар бўйича жамғарилган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 11 та озиқ-овқат захира омбори мавжуд бўлиб, уларда картошка, пиёз, сабзи, гуруч каби асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган талаб меъёрлари асосида сифатли сақланмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА