Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводи йилига 4,5 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаш қувватига эга.

Газли газни қайта ишлаш заводи қурилмаларидаги айланувчи ускуналар таъмирланди. Қиш мавсумини беталофот ўтказиш ҳамда йиллик режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, кон, цех, қурилмалар ва сиқув компрессор станцияларидаги барча айланувчи (ротацион) ускуналарда таъмирлаш, профилактика ишлари олиб борилиб, ускуналар тайёр ҳолатга келтирилди.  

Бунинг натижасида эса ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг қисқаришини олдини олишга, ускуна ва жиҳозларни ишлаш даврийлигини оширишга эришилмоқда.  

Жумладан Газли газни қайта ишлаш заводининг ички имкониятидан фойдаланган ҳолда Механик таъмирлаш цехидаги “ЦНС 300/600” русумли насосларнинг бутловчи қисмлари қайта тикланди. Ишчи ҳолатга келтирилди.  

Насос-компрессор агрегатларида коррозияга бардошли бўёқлаш ишлари олиб борилиб, зулфинлар текширувдан ўтказилди. Насос агрегатлар таъмирланиб, шай ҳолатга келтирилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Завод қурилмалари таъмирланди