Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Зар қадрини заргар билар” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмада Тошкент шаҳрида яшаб, ижод қилиб келаётган 15 нафар таниқли заргар усталар ва 10 нафар ёш заргарнинг ижодий ишлари намойиш қилинди.

Жумладан, кўргазмада Дадамуҳамедовлар сулоласининг кенжа вакили Бобур Дадамуҳамедов асарлари, таниқли заргарлар Меҳриддин Холиқов, Одил Таджимуратов, Фанис Ахметзянов, Анел Улумбекова, Ибрат Юсупов, Рамзиддин Азизов, Юлия Кутовая, Ринат Мухаметшин, Ирина Мухаметшина, Мирвосил Обидов, Бобур Муҳамедов, Фотима Юсупова, Баҳодир Давлатовларнинг ноёб заргарлик ишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, кўргазмада Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Заргарлик буюмлари дизайни” мутахассислиги талабаларининг ижодий ишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Кўргазма жорий йилнинг 23 мартигача давом этади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргарлик асарлари кўргазмаси