Сирдарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорликда 116 миллион сўмдан ортиқ бўлган тиббиёт буюмларининг ноқонунуй савдосини тўхтатиб қолди.

Қайси жамият бўлмасин, ҳар бирида белгиланган ва амал қилиниши лозим бўлган қонун-қоидалари бўлиб келган. Ёзиш, ўқиш ва ҳатто, аниқ-тиниқ гапириш ҳам пайдо бўлмаган ибтидоий жамият тузими даврида ҳам рухсат этилган ва тақиқланган тартиб-қоидалар, яъни ўша даврга хос қонунлар бўлган, албатта. Мабодо шу тақъиқ бир ёки бир неча ибтидоий одамлар томонидан бузулгудек бўлса, қабила сардорининг кўрсатмасига биноан, жазоланган экан.

Неча минг йиллар ўтиб, инсонлар онгининг ривожланиши самарасида жамият, ўзаро муносабатлар ва ҳатто олди-сотди, янада аниқроқ айтганда, мамлакатлараро савдо ишлари ҳам йўлга қўйилган. Ўшанда ҳам ҳалол, яъни қонуний савдо тизими жорий этилиб, савдога ҳаром ёки ғирром аралашган тақдирда, ўша савдогарнинг мол-мулки мусодара қилиниб, ўзи сазойи қилинган. Ҳар ҳолда ўша даврнинг энг ривожланган, бугунги марказий Осиё давлатларида шунга амал қилинган.

Азал-азалдан тилда бўлган “Ноқонуний савдо – келтирар ғавғо” мақоли бугунги кунга келиб ҳам ўз кучи ва аҳамиятини йўқотмаган. Бир неча асрлар ўтиб кетган бўлсада, инсонларнинг ноқонуний йўллар билан бойлик ортиришдек нопок иллатидан холи бўлмаган кимсалар бугун ҳам орамизда бор, афсуски...

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан вилоят давлат хавсизлик хизмати ва ички ишлар бошқармаси йўл патрул хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тиббий буюмларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир давомида, тезкор кузатувга олинган фуқаро Азиз Аметов (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Рахима Бозоровага тегишли, сотиш мақсадида мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ушбу тиббиёт буюмлари хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, 3 турдан иборат, жами 1 минг 350 дона, тахминий қиймати 116 миллион 500 минг сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олиб қўйилди.

Мабодо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир лаҳзага ҳушёрликни йўқотса борми? Сифати кафолатланмаган ушбу тиббий буюмлардан ўз юртдошларимиз сотиб олиб, фойдаланса, фожеа юз бермаслигига ким кафолат беради?

Ҳозирда аниқланган ушбу ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу “тадбиркорлик”ни Рахима Бозорова наҳотки ёлғиз ўзи амалга оширмоқчи бўлган бўлса?

Бу каби ноқонуний ҳаракатлар фуқароларнинг саломатлигини хавф остига қўйишини улар билмайдими? Шу каби буюмлардан фойдаланадиганларнинг орасида оила аъзолари ҳам бўлиши мумкин-ку.

Ҳозирда республикамизнинг барча вилоятларида 1-2 та, ва ҳатто 3-4 тадан дори-дармон, тиббий буюмлар ишлаб чиқарадиган фармацевтик корхоналар фаолият кўсатмоқда.

...Бундан 10-15 йил муқаддам, республикамизнинг деярли ҳар бир шаҳрида, қўлига даста-даста қилиб турли хил дори-дармон, тиббиёт буюмларини ушлаб олиб савдо қилаётган кимсалар хоҳлаганча топилар эди. Шукрки, ҳозир бундай ҳолатни ва жойни учратмаймиз.

Лекин бундай “тадбиркорлар” чегарадан ноқонуний маҳсулотлар олиб ўтади, бошқаси маҳсулотини белгиланган манзилга хавфсиз ҳолда етказади, яна бири эса мамлакатимизда дори-дармон ва тиббиёт буюмларни яширинча сотадиган жойни топади.

Ушбу ноқонуний савдо занжир тизимида бир неча кимсалар томонидан пухта режалаштирилиб амалга оширилаётган бўлса, ажаб эмас.

Занжирнинг биргина халқасини узиш билан эса, ноқонуний савдони тўлиқ бартараф этиб бўлмайди. Узилган “халқа” ўрнига бошқа, янада мустаҳкамроғи қўйилиб, қонунбузилиш ҳолатлари яна давом этаверади. Тиббиёт буюмлари ёки шунга ўхшаш ноқонуний савдоларга чек қўйиш учун ана шу занжирнинг барча халқалари аниқланиши ва узилиши керак.  

Бу занжир тизимини таг-томири билан йўқ қилиш учун жамоатчилик назоратини ўрнатиш вақти келмадими?

Сиз бунга нима дейсиз?

А.Қаюмов,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Занжир”нинг биргина “халқа”сини узиш билан ноқонуний савдога чек қўйиб бўлмайди