Замонавий журналистика: ҳақиқат, холислик ва ватанпарварлик (видео)
Ахборот оқими шиддатли, ижтимоий тармоқлар таъсири кучли, сунъий интеллект эса журналистика олдига янги имкониятлар билан бирга жиддий саволларни ҳам қўймоқда.
Бундай шароитда холислик, ватанпарварлик ва касбий виждон мезонлари замонавий журналистикада қандай намоён бўлиши керак?
Сиз тез кунда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайти саҳифаларида “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг шу мавзудаги очиқ ва кескин саволларга жавоби билан танишасиз.
Бизни кузатиб боринг.
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА