Наманган вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, тиббиёт соҳасида хусусий секторнинг улушини оширишда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг амалий ёрдами муҳим аҳамият касб этмоқда.

Наманган шаҳри “Лола” даҳасидаги “Doktor-A” масъулияти чекланган жамияти банкнинг молиявий кўмагида самарали фаолият юритмоқда. Мазкур шифо маскани замонавий, юқори технологияли, кучли диагностика ва даволаш ресурсларига эга бўлган, ўз соҳасининг малакали мутахассисларини жамлаган тиббий марказ ҳисобланади.

Клиникада неврология, эндокринология, гинекология, гастроентерология, урология, оториноларингология, стоматология, кардиожарроҳлик йўналишларида 30 дан ортиқ тажрибали шифокорлар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

– “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан берилган 1 миллион 363 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига хориждан МРТ, рақамли рентген, рақамли УЗИ аппаратлари, ЛОР-комбайн каби замонавий тиббий асбоб-ускуналар сотиб олинди, – дейди клиника директори, олий тоифали хирург Толибжон Мамадумаров. – 2019 йилга қадар фақат диагностика билан шуғулланилган бўлса, банк кўмагидан кейин нейрохирургия, нефропотология, кардиохирургия, лапостопик хирургия бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилди. Жорий йилнинг ўтган даврида юқоридаги йўналишлар бўйича 80 га яқин жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Клиниканинг ишчи-ходимлари сони 62 нафардан 132 нафарга ортди.

– Саломатлигим билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш учун кўп даволаш муассасаларига бордим, аммо аниқ ташхис қўйилмади, – дейди Норин тумани Ҳаққулобод шаҳарчасида яшовчи Мафтуна Раҳматуллаева. – "Doctor-А" клиникасида тез ва аниқ ташхис қўйилди. Айни пайтда малакали шифокорлар тавсиялари асосида даволаняпман. Клиника хизматларидан беҳад мамнунман.

Дарҳақиқат, "Doctor-А" тиббиёт марказининг хизматларидан Мафтуна сингари кунига 400 га яқин бемор фойдаланиши мумкин. Клиника қошидаги 100 дан ортиқ ўринга эга стационар поликлиника ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий жиҳозланган клиника аҳоли хизматида