Замонавий технология – сифатли хизмат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоят қон қуйиш станциясида қон компонентини ажратиш сепаратори ўрнатилди.
Халқаро стандартларга жавоб берадиган ушбу тиббий аппарат тўлиқ автоматлаштирилган тизимда ишлашга мослашган бўлиб, унинг ёрдамида бир маротабалик стерил тўпламлардан фойдаланган ҳолда қон компонентлари тайёрланади. Ушбу компонентлар тромбоцитопеник қон кетишларда, лейкоз, онкогематологик сингари касалликларда жуда зарур бўлади.
[gallery-26271]
Бухоро вилоят қон қуйиш станцияси 2 миллиондан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Станцияга мурожаат қилган ҳомиладор ёки ёш болали оналар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам қулай шароитлар яратилган. Айни пайтда бу ерда рақамлаштириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Станцияда фаолият юритаётган тиббий ходимлар бўш вақтидан унумли фойдаланиши учун кутубхона ва спорт зали ташкил қилинган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА