Замонавий технологиялар асосида
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Ҳазорасп агродеталь” масъулияти чекланган жамиятида ойига 100 минг дона полипропилен қопи ишлаб чиқариш қувватига эга линия ишга туширилди.
Бу ерда замонавий технологиялар асосида тайёрланаётган 25 ва 50 килограмм сиғимли қоплар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қурилиш молларини қадоқлашга мўлжалланган. Айни пайтда корхонада меҳнат қилаётган 20 кишининг асосий қисми ёшлардир.