Навоий давлат университети Рус ва қозоқ филологияси факультети томонидан А.С.Пушкин таваллудининг 225 йиллиги муносабати билан “Замонавий таълимда филология фанларини ўқитишнинг долзарб муаммолари: инновация ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда юртимиздаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Россия, АҚШ, Беларусь Республикаси, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа бир қатор давлатлар нуфузли университетларининг олимлари онлайн ва офлайн форматларида иштирок этди.  

– Мазкур конференциядан кўзланган мақсад хорижий давлатлар ва республикамиздаги олий ўқув юртлари ҳамда алоҳида илмий жамоатчилик вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат, – деди университет ректори, профессор Муҳиддин Калонов. – Илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди. Айни пайтда эса олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Албатта, бу хайрли ишларда юртимиздаги филолог олимларнинг ҳам ҳиссаси катта. Тил миллатлараро мулоқотнинг асоси, адабиёт эса миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишнинг энг зўр шаклидир. Бизнинг бугунги учрашувимиз катта аҳамиятга эга. Чунки маданиятларнинг ривожида тил ва адабиётнинг тутган ўрни беқиёсдир. 

Таъкидланганидек, халқаро конференцияга 500 дан ортиқ илмий мақолалар келиб тушди. Улар илмий асосларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир.  

– Мен асли қирғизистонликман, ҳозирда Туркияда истиқомат қиламан. Измирдаги Докуз Эйлюль университетида фаолият олиб бораман, – дейди Касим Муминоглу. – Мазкур халқаро анжуман доирасида илмий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан маълумот алмашиш имконига эга бўлмоқдамиз. Ушбу тадбирда назарий ва амалий маърузалар тақдим этилмоқда, муаммолар ўртага ташланиб, янгича ёндашув ва ечимлар илгари сурилмоқда.  

Бугунги кунда Навоий давлат университети Рус ва қозоқ филологияси факультети дунёнинг 10 дан ортиқ олий таълим даргоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорлик олиб боради. Жумладан, Беларусь Республикаси Полотск давлат университети билан магистратура мутахассислиги бўйича 1+1 қўшма таълим дастури йўлга қўйилган. Шунингдек, 2023-2024 ўқув йилида 2+2 дастури асосида Ўзга тилли гуруҳларда рус тили ҳамда психология: амалий психология таълим йўналишларининг 23 нафар талабаси Полотск давлат университетини тамомлаб, бир вақтнинг ўзида университетларнинг қўшалоқ дипломларига эга бўлди.  

[gallery-20333]

Анжуман якунида Рус ва қозоқ филологияси факультети талабаларининг бадиий чиқишлари, А.С Пушкин асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.   

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий таълимда филология фанларининг долзарблиги муҳокама этилди