Замонавий бешкурашчилар Мисрга йўл олди
Жорий йилнинг 13-19 сентябрь кунлари Мисрнинг Александрия шаҳрида замонавий бешкураш бўйича 17-19 ёшли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Кеча мазкур нуфузли мусобақада илк бор иштирок этиши кутилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Мисрга йўл олди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида келтирилишича, терма жамоамиз аъзолари жаҳон биринчилиги бошлангунга қадар Мисрда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинида қатнашади.
Т. Рўзиев, ЎзА