Замонавий автоуловлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги маданият ва туризм бўлимларини махсус автомашина билан таъминлаш кўзда тутилган.
Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигида жойлардаги вазирликнинг ҳудудий бўлимларига автоуловларни тантанали тарзда топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов маданият ва санъат равнақи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида эканини таъкидлади.

Жойлардаги маданият ва туризм бўлимларининг замонавий автоуловлар билан таъминланиши улар фаолиятининг самарадорлигини оширишда янги имкониятларни очишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Тадбир давомида вазирликнинг Маданият ва туризм бўлимларига замонавий автоуловлар калити топширилди.
Назокат Усмонова,
ЎзА