«Заковат» майдонида журналист ва маърифатчилар беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган Ёшлар марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими, Мажбурий ижро бюроси ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ҳамкорлигида журналист ва блогерлар, ахборот хизматлари раҳбарлари, ёшлар ҳамда фахрийлар иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларининг жамият ҳаётидаги ўрни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритишдаги масъулияти, журналист ва блогерларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳақида сўз юритилди
Қизғин беллашув якунига кўра, «Ўзбекчилик» жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг «Маърифат зиёси» жамоасига, учинчи ўрин эса «Наманган ҳақиқати» газетасининг «Ҳақиқат» жамоасига насиб этди.
[gallery-31676]
Ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига аъзолик гувоҳномалари ҳам тантанали равишда топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА