“Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ёшлар ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан иборат жамоалар иштирок этиб, ўзларининг билимдонлиги, тезкор фикрлаши, мантиқий мушоҳада юритиш қобилияти ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намойиш этдилар.

Мусобақа давомида иштирокчилар турли йўналишлардаги мураккаб ва қизиқарли саволларга жавоб топиш учун ўз билим ва тажрибаларини ишга солдилар. Ҳар бир савол жамоалардан нафақат чуқур билим, балки тезкор фикрлаш, мантиқий хулоса чиқариш ва тўғри қарор қабул қилишни талаб этди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Ёшлар ишлари агентлиги Қизилтепа туман бўлими жамоаси, 2-ўринни Навоий давлат университети жамоаси ва 3-ўринни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тадбир ташкилотчилари томонидан тақдирланди.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири