Заҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган бебаҳо илмий-ижодий мерос наинки миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида бўлиб ўтган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни” мавзусидаги давра суҳбатида шу жиҳатларга эътибор қаратилди. 

Тадбирда Қўмита вакиллари, олимлар, миллий маданий марказлар раислари ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари иштирок этди. 

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раисининг ўринбосари Азамат Тошев Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари хусусида атрофлича сўз юритди. Бу асарлар ёш авлодни она-юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида эътироф этилди. 

Бобурнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғояларни тарғиб ва ташвиқ қилиш ҳамиша долзарб бўлиб келган. 

Давра суҳбатида Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид янги маълумотлар, адолатли шоҳ, буюк шоирнинг асарларидаги турли халқлар тарихи, маданияти ва этнографиясига оид маърузалари тингланди. 

Республика озарбайжон миллий маданий маркази раиси Мобил Маммедов Бобур илмий адабий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрни масалалари хусусида сўзлади. Бобур ижодида дўстлик, адолат, инсонпарварлик каби умуминсоний қадриятларнинг тараннум этилгани бугунги кун ёшлари тарбиясида катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади. 

Давра суҳбати иштирокчилари Бобур асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамияти ҳақида гапирди. 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети доценти Отабек Алимардоновнинг “Бобурнома”нинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги халқ дипломатияси алоқаларидаги аҳамиятига бағишланган маърузаси тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. 

Бу каби тадбирлар Бобур ижодини турли миллат вакиллари ўртасида тарғиб этишда алоҳида аҳамият касб этиши билан аҳамиятлидир. 

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни