1 октябрь – Хитой Халқ Республикаси ташкил этилган кун

“Халқаро минбар” лойиҳасида ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюннинг “Ислоҳотлар, очиқлик, тараққиёт ва тикланиш йўлидаги ҳамкорлик” мақоласи тақдим этилади.

Бу йил Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 75 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган давр мобайнида Коммунистик партия раҳбарлигида Хитой халқи миллий менталитетга мос равишда ривожланиш йўлидан оғишмай, ўта қашшоқликдан тўлиқ фаровонликка эришиш йўлини босиб ўтди. Оёққа туриш, бой ва қудратли бўлиш учун буюк сакраш амалга оширди. Энди Хитой модернизацияси орқали кучли давлат қуриш ва миллий тикланиш сари янги босқичга қараб бормоқда.

Мамлакат юқори сифатли ривожланишни фаол илгари сурмоқда, юқори даражадаги очиқликни кенгайтирмоқда, фан ва технологиялар соҳасида мустақиллик тамойилига амал қилмоқда, қатор йирик ислоҳотлар ва стратегияларни амалга оширмоқда, дунёнинг бошқа мамлакатлари билан бирга “Бир макон, бир йўл” ташаббусини барпо этиб, жаҳон иқтисодиётида иккинчи йирик мамлакатга ва глобал ишлаб чиқариш-таъминот занжирининг ажралмас бўғинига айланиб, бир неча йил давомида жаҳон иқтисодий ўсишига 30 фоиздан ортиқ ҳисса қўшиб келмоқда.

Жумладан, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари жаҳон тенденцияларига амал қилиб, “олтин ўттиз йил”лик маррадан муваффақиятли ўтиб, яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўлига асос солди, янги халқаро муносабатлар намунасини ўрнатди.

Ўтган йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” саммити муваффақиятли ўтказилди. Олти давлат раҳбарлари келажакка эътибор қаратиб, ўзаро ёрдам, биргаликдаги тараққиёт, умумий хавфсизлик ва келажак авлод учун дўстликка асосланган ягона тақдир ҳамжамиятини биргаликда қуришнинг кенг истиқболини белгилаб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб бердилар. Ўтган йил давомида етакчиларнинг консенсус ва қарашлари тезда ҳаракат ва натижага айланди. Йил давомида Сиань шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” механизми котибияти расман очилди. Бу мавжуд ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ишончли институционал асос яратди. Хитой статистик маълумотига кўра, 2023 йил Марказий Осиёнинг беш мамлакати билан савдо айланмаси 89,4 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 27 фоиз кўп. Жорий йил биринчи ярмида товар айирбошлаш қиймати 44,3 миллиард доллардан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 фоиз ўсишга эришилди.

Хитой кўп йиллдан буён ушбу беш мамлакатнинг асосий савдо ҳамкори бўлиб келмоқда. Энергетика, замонавий ишлаб чиқариш, транспорт инфратузилмаси каби муҳим соҳаларда инвестиция ҳамкорлиги суръати ўсишда давом этмоқда, юк ташиш ва одамлар ҳаракати тобора қулай ва эркин тус олмоқда. Барча томонлар орзиқиб кутган Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси янги босқичга ўтди: жорий йил июнь ойида уч томонлама ҳукуматлараро битим имзоланди ва қурилиш шу йилнинг ўзида бошланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг яна бир флагмани бўлиб, “Хитой – Марказий Осиё” транспорт йўлаги қурилишини янада яхшилайди ва минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлайди. Бу минтақада саноатни ривожлантириш, иқтисодиётни трансформация қилиш ва мамлакатларни глобал бозорга янада чуқурроқ жалб қилишга ёрдам беради, сезиларли иқтисодий ва ижтимоий фойда келтиради.

Томонлар ўртасидаги маданий алмашинув алоҳида эътиборга лойиқ. Хитой ва Марказий Осиё халқлари маданияти ва санъати фаол ривожланмоқда, таълим соҳасидаги, оммавий ахборот воситалари, таҳлилий марказлар ва ёшлар ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб, халқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хитой ва Ўзбекистон – яхши қўшни, яхши дўст, ишончли ҳамкор ва қадрдон қардош, мақсадлари ва тараққиёт фалсафаси ўхшаш. Кейинги йилларда давлатларимиз раҳбарлари дипломатияси раҳнамолигида муносабатларимиз жадал ривожланиб, янги даврда барча шароитларда барқарор, кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Икки мамлакат “Бир макон, бир йўл”ни биргаликда юқори сифатли қуришни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда қатор ижобий натижаларга эришмоқда. Томонлар ҳар доим бир-бирини турли масалаларда қатъий қўллаб-қувватлаган, хавфсизлик ва тараққиётнинг умумий манфаатини таъминлаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Хитой – Марказий Осиё механизми каби кўп томонлама тузилмаларда яқин ҳамкорликни мувофиқлаштирилган ҳолда мустаҳкамламоқда.

Хитой ва Ўзбекистон турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. 2023 йил ўзаро товар айирбошлаш қиймати рекорд кўрсаткич – 14 миллиард долларга етди. Жорий йил биринчи ярмида ўзаро савдо анча жадаллик билан ўсишда давом этди, икки томонлама савдо қарийб 5,9 миллиард долларни ташкил этди ва Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва асосий инвестиция ҳамкори мақомини сақлаб қолмоқда. Икки томон делегациялари барча даражада яқин алмашинувни йўлга қўйган, янги энергетика, инфратузилма, ахборот ва коммуникация соҳаларида, ишлаб чиқариш, замонавий қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йшналишларидаги ҳамкорликда ижобий динамикани сақлаб қолди, кўплаб муҳим лойиҳалар изчил илгари сурилмоқда. Хитой корхоналари Ўзбекистонга фаол сармоя киритмоқда ва гуллаб-яшнамоқда, тезкор маҳаллий ҳамкорлик эса янги ёрқин лаҳзаларга айланди. Томонлар камбағалликни камайтириш, инсон ҳуқуқи ва коррупцияга қарши кураш каби соҳаларда тажриба алмашмоқда, олий таълим алмашинувини фаол рағбатлантирмоқда, қўшма таълим имкониятини ўрганиб, хитой тилини ўқитиш соҳасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик суръатини кенгайтирмоқда, икки мамлакатнинг тарихий ва маданий афзалликларини фаол ўрганмоқда, қўшма археологик ишлар ва туризм соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда, одамлар ўртасидаги алоқаларни енгиллаштириш ва мустаҳкамлаш учун кадрлар алмашинувига кўмаклашмоқда.

Айни пайт Президент Мирзиёевнинг кучли раҳбарлигида “Янги Ўзбекистон” қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакат тараққиёти гуллаб-яшнамоқда, давлатнинг халқаро ва минтақавий нуфузи сезиларли даражада кучаймоқда.

Ислоҳотлар ва очиқлик, шунингдек ривожланиш ва қайта тикланиш борасидаги сафдошлар сифатида Хитой – Ўзбекистон ҳамкорлигини давом эттириш нафақат икки давлат раҳбарларининг умумий сиёсий интилишини ифодалайди, балки халқларимизнинг умумий умидлари ва туб манфаатларига мос келадиган замонавий ривожланиш тенденцияларига ҳам жавоб беради. Томонлар давлат раҳбарлари томонидан эришилган муҳим келишувларни виждонан бажаришда давом этадилар, ривожланиш стратегиялари уйғунлигини чуқурлаштирадилар, бир-бирини қатъий қўллаб-қувватлайдилар, ўзаро таълим ва тажриба алмашишни кучайтирадилар, ривожланиш учун имкониятларни алмашадилар, барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўлами ва чуқурлигини доимий равишда кенгайтириб борадилар, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий тақдир ҳамжамияти асосини янада мустаҳкамлайдилар, ҳамкорлик натижаси икки мамлакат халқларига кўпроқ фойда келтириши учун, шунингдек ривожланиш ва хавфсизлик соҳасидаги умумий манфаатларни биргаликда ҳимоя қилиш, минтақавий тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлашда биргаликда ҳаракат қиладилар.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юй Цзюнь: Ислоҳотлар, очиқлик, тараққиёт ва тикланиш йўлидаги ҳамкорлик