Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари Жамшид Турсуновнинг таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш ишларининг амалга оширилган ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Эшитувда қайд этилганидек, юртимизда йўл-транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида сўнгги беш йил давомида 653 та йирик кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилди, 907 та кўприк ва йўл ўтказгичлар реконструкция қилинди. Йирик шаҳарларимизда хорижий мутахассислар билан бирга замонавий лойиҳалар асосида янги кўприкларни қуриш орқали транспорт оқимини бошқаришда ижобий натижаларга эришиляпти.

Шу билан бирга, автомобиль йўлларидаги мавжуд кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар, транспорт ечимлари ва бошқа сунъий иншоотлар соз ҳолатда сақланиши, таъмирталаб кўприк иншоотларининг тикланиши бўйича кечиктириб бўлмас аниқ чораларни кўриш мақсадида республикадаги мавжуд кўприк иншоотлари хатловдан ўтказилди.  

Натижада 2021 йил 1 март ҳолатига республикада 14 минг 755 та кўприк иншоотлари мавжудлиги, шундан 3 минг 324 та кўприк иншоотлари идоравий мансуб ташкилотларга бириктирилмаганлиги, 1 минг 9 та кўприк иншоотлари аварияолди ва авария ҳолатида эканлиги, 5 минг 930 таси кўприк иншоотлари таъмирталаб аҳволдалиги аниқланди.

Инвентаризация натижаларидан келиб чиқиб, идоравий мансуб ташкилотларга бириктирилмаган кўприк иншоотларини тегишли вазирлик ва идораларга ҳамда маҳаллий ҳокимликларга бириктириш бўйича амалий чоралар белгиланган. Шунингдек, аварияолди ва авария ҳолатида бўлган кўприкларни тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарорларига мувофиқ манзилли рўйхатлар шакллантирилди ва тасдиқланди.

Қайд этилганидек, амалдаги дастурларга мувофиқ жорий йилда 37 та умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги кўприк иншоотларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари, 107 та умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги кўприк иншоотларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари, 71 та шаҳар кўчалари ва ички йўллардаги кўприк иншоотларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари, 113 та шаҳар кўчалари ва ички йўллардаги кўприк иншоотларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

– Кўприклар ҳудудларни ўзаро боғловчи, йўл транспорт инфратузилмага хизмат қилувчи асосий иншоотлардир, – дейди Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Ваҳобжон Муратқобилов. – Мамлакатимиздаги йўл ва кўприкларнинг барпо этилишини танқидий-таҳлилий ўрганадиган бўлсак, талаб даражасида эмаслиги аён бўлади. Инвентаризация давомида қарийб 7 мингга яқин кўприклар носоз аҳволда эканлиги маълум бўлди.  Яъни бу 45 фоизга яқин дегани. Бу эса ҳам аҳолига ноқулайлик туғдиради, ҳам иқтисодиётимизга зарардир. Кўприкларнинг аксарияти 70-90 йилларда барпо этилган, замон талабига жавоб бермайди. Депутатлар округларга борганимизда носоз кўприклар масалаларида кўплаб мурожаатлар бўлади. Уларни ҳал этиш бўйича дастурларга киритиш чораларини кўришимиз лозим.  

Кўприк қуриш катта билим ва чуқур ёндашувни талаб этади. Ҳозирда катта оғирликдаги транспорт воситалари ҳаётимизга кириб келди. Бу эса йўл ва кўприкларга юкламани ошириб юборади. Меъёрга кўра, ҳозирги йўл ва кўприкларимиз 8 тоннага мўлжалланган. Аммо 20-30 тонналик юк машиналарининг қатнови кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис кўприкларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда замон талабларини инобатга олиш, чет эл тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш зарурлиги депутатлар томонидан таклиф қилинди.

Эшитувда таъкидланганидек, бугунги кунда кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилиши соҳасида янги технологиялар, жумладан кўприкнинг оралиқ қурилмасини монолит бетондан барпо этиш технологияси қўлланилмоқда. Ушбу технологиянинг афзаллиги кўприк оралиқ қурилмаларини завод шароитида йиғма темир-бетондан тайёрлашнинг олди олиниб, ортиқча завод харажатлари ва транспорт харажатларининг тежалишига олиб келади.

Завод шароитида тайёрланган йиғма темир-бетон маҳсулотини ишлатишга тайёр ҳолга келиши узоқ муддатни талаб қилиб, монолит ҳолда барпо этилган оралиқ қурилмалар қисқа муддатда фойдаланиш учун имкон яратади. Шунингдек, кўприкни қозиқ қоқиш усулидан бурғулаш усулида қозиқ қуришга ўтиш, кўприкни ҳимояловчи полизол материаллари ўрнига сифатли узоқ муддат ишлашини таъминлайдиган геотекстил материалларини қўллаш амалиётга киритилмоқда.

Тадбирда депутатлар соҳада олиб борилаётган чора-тадбирларни эътироф этиш билан бирга республикада жорий ва кейинги йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, соҳадаги мавжуд муаммоларни баратараф этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар бердилар. Келгусидагт вазифалар белгилаб олиниб, тегишли қарор қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиздаги қарийб 7 мингга яқин кўприклар носоз аҳволда