Жорий йил 18 май куни мамлакатимизнинг барча музейларида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади.

Бу кунда барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Қайд этилишича, республика бўйича жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда. Шундан, 49 таси асосий музейлар, 75 таси филиаллардир. Музейларнинг 7 таси музей-қўриқхоналар ҳисобланади.

Сўнгги 4 йил давомида республика бўйича 11 та янги музей ташкил этилди.

Республика музейлари фондида жами 2 553 056 та музей ашёлари ва коллекциялари мавжуд. Шулардан 1 928 012 та асосий фондда, 625 минг 44 та илмий-ёрдамчи фонддаги музей ашёлари ва коллекцияларидир.

Музейларда сақланаётган экспонатларнинг 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб республика музейларида ташкил этиладиган кўргазмалар, кўчма кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар, форумлар, конференция ва семинарлар бўйича календарь режаларини тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

Шунингдек, музейлар фаолиятини баҳолаш тизими йўлга қўйилди.  Хориж музейларини брендини ўрганган ҳолда 2021 йилнинг  15 ноябридан 2022 йил 30 ноябрь ойига қадар жами 38 та музейни ребрендинг қилиш ишлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги “PR марказ» ДУК томонидан олиб борилмоқда.

Тадбирда таъкидланишича, «Санъатни халққа яқинлаштириш» дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмалари ташкил қилинади.

Mузейлардаги ноёб 2,5 минг экспонатни танлаб олиб, уларнинг нусхасини тайёрлаш ва сотиш йўлга қўйилади. Шу билан бирга, «Музейда тун» каби 187 та йирик маданий-кўнгилочар концерт-томоша тадбирлари ва уста-ҳунармандларнинг маҳорат дарсини ўтказиш режалаштирилган.

Музейларни ҳар куни соат 22:00 гача ишлашига рухсат бериш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиздаги музейлар тунги соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда