Юртимизда 3х3 баскетбол оммавийлаштирилади
Пойтахтимиздаги “Депо Малл” кўнгилочар марказида баскетболнинг 3х3 йўналиши бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, кеча ўтказилган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, баскетбол федерацияси раҳбарияти ва мухлислар иштирок этди.
Маросимда мутасаддилар, федерация масъуллари ва спортчилар давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида мамлакатимизда йилдан-йилга оммавийлашиб бораётган баскетболнинг 3х3 йўналишида янги марралар забт этилиши ва бунинг учун барча керакли шароитлар яратиб берилаётганлиги ҳақида сўз юритди.
Чемпионатда МОҚ раҳбари рамзий маънода тўпни ҳалқага тушириб бериши билан баҳсларга старт берилди.
Мусобақа бугун ва эртага, икки кун давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА