Юртимиз автокроссчилари Самарқандда беллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Автокросс” спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогининг иккинчи (финал) босқичига старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги махсус автодромда ўтказилаётган мусобақада республикамиз ҳудудларидан келган 98 нафар иштирокчи, 52 та спорт автомобиллари иштирок этмоқда.
[gallery-16456]
Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад автоспортни ривожлантириш ва оммалаштириш, автоспортга қизиқувчилар сафини кенгайтириш ҳамда спортчилар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.
Мусобақада спорт автомобилларининг двигатель ҳажмига қараб “Багги”, “А-7”, “А-8” ва “Nexia” синфлари бўйича ўзаро беллашмоқда.
Мусобақа эртага, 17 март куни якунланади.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА