Юракнинг тез уриши қачон оддий ҳолат, қачон хавфли сигнал? (+видео)
“Юрагингизда аритмия бор экан — кесарча қиламиз!” Ҳомиладор аёл учун бундай хулоса — оддий тавсия эмас, балки бутун туғруқ жараёнини ўзгартирадиган муҳим қарор. Шу боис бу борада жиддий ёндашиш ва авваламбор, она фарзандни дунёга келтиргунига қадар унинг юрак уриши ҳолати кардиолог назоратида бўлиши лозим.
Хўш, юракдаги қайси муаммолар ҳақиқатан ҳам табиий туғруқни хавфли қилади? Аксинча, қайси ҳолатларда аёл юрак касаллигига қарамай фарзандни дунёга келтириши мумкин?
Ва энг муҳими — кесарча кесишнинг ўзи ҳам юрак учун қўшимча хавф туғдириши мумкинми?
Миллий тиббиёт маркази аритмолог шифокори Миркомил Тожибоев бу юзасидан батафисил маълумот берди.
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА