Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Миллий байроқ” маърифий тадбири Тошкент шаҳрида байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Эрта тонгданоқ пойтахтимиздаги барча таълим даргоҳлари, мактаблар, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси байроғимиз қабул қилинган кунга бағишланган акциялар, ижодий лойиҳалар ўзгача жўшқинлик ва шукуҳ билан ташкил этилди.

Байроғимиз мамлакатимизда мудом барқарор бўлган ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталик, миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги тотувлик, келажак сари дадил одимлаётган янги Ўзбекистонимизнинг бетакрор, дунёда тенги бўлмаган тимсолидир.

Қутлуғ сана муносабати билан “Янги Ўзбекистон” мажмуаси талаба-ёшлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан янада гавжум бўлди. 

[gallery-20435]

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳанинг натижаси ўлароқ, 100 метрлик байроғимиз юртимиз бўйлаб барча вилоятлар, воҳаю водийларни кезди. Бўлиб ўтган тантанали тадбирлар халқимиз, айниқса, улғайиб келаётган авлод қалбида жонажон Ўзбекистонимизнинг давлат рамзларига ўзгача меҳр, эҳтиром ва ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Тантанали тадбир иштирокчилари Мустақиллик монументи пойига гуллар қўйди.

Мажмуада ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги мусиқа янгради. Муаззам майдон узра улкан байроғимиз ёйилганида унинг барча ҳамюртларимиз учун нечоғли улуғвор, азиз ва табаррук, ғоят гўзал ва бетакрор эканини тадбир қатнашчилари яна бир бор дилдан ҳис этди.

[gallery-20436]

– Бундай эзгу акциялар ёшларимизни шу азиз диёрнинг қадрига етишга, унинг рамзларини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга даъват этади, – деди “Янги Ўзбекистон” университетининг проректори Ҳилола Назирова. – Фикримча, янгича маъно ва мазмун касб этаётган, мутлақо янгича шаклда ўтаётган бу каби маърифий тадбирлар ёш авлоднинг миллий ғурурини, юрт тақдири учун масъуллик ҳиссини тобора кучайтиришга хизмат қилади.

– Қадимдан байроқ қўшинларда энг асосий рамзлардан саналган, – деди Қуролли Кучлар академияси курсанти Абдулҳаким Ботиров. – Жасоратли аждодимиз Нажмиддин Кубро қўлда байроқ билан дунёдан кўз юмган. Ёвлар баҳодир бобомиз ҳалок бўлганидан кейин ҳам унинг қўлидаги байроқни тортиб ололмаган экан. Бугун байроғимиз йирик сиёсий анжуманлар, спорт, ҳарбий, санъат ва маданият соҳасидаги етакчи тадбирларда ҳилпирамоқда. Буларнинг бари байроқнинг нечоғли муқаддас эканини англатади.

– Дунёда мамлакатлар кўп, уларнинг ўз байроғи бор, – деди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Элбек Аҳтамов. – Шу байроқ туфайли дунё бизларни Ўзбекистон фарзанди эканимизни англайди. Биз азиз она-Ватанимизга, унинг муқаддас рамзларига доим масъулият, ҳурмат ва эҳтиром билан қарашимиз зарур.

Миллий байроғимизга бағишланган спорт мусобақалари, байрам тадбирлари, турли маърифий акциялар шу куни пойтахтимизда кечга қадар давом этди.

Шаҳримиз кўрки бўлган “Toshkent city” мажмуаси ҳамда йирик савдо марказлари биноларининг бадиий ёритиш мосламаларида давлат байроғи тасвири акс эттирилгани Ватанимизнинг салоҳиятини, эзгу орзу-интилишларимиз моҳиятини ўзига хос тарзда ифода этгани билан аҳамиятли бўлди.

Дарҳақиқат, Ватанимиз байроғи юрагимиздан жой олган мўътабар рамз экани шу кунларда яна бир бор ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Назокат УСМОНОВА, 
ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юраклардан жой олган мўътабар тимсол