Бир мурожаат изидан

Сўнгги вақтларда сифатсиз вa ноқонуний қурилган турар жойлар кўплаб фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига пойтахтимизнинг Юнусобод тумани 4 мавзесидаги 83-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатда ҳам худди шу масала кўтарилган.

Мурожаатнинг қисқача мазмуни шундаки, юқоридаги манзилдан 13-14 метр нарида 302-умумтаълим мактаби жойлашган. Мактабдан 14 метр узоқликда автомобиллар тураргоҳи бўлган. Мурожаатчиларга кўра, ҳозирда мана жой ўрнида “Навоий лойиҳа” МЧЖ томонидан тегишли ҳужжатларсиз 14 қаватли уй қурилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича биз журналистик суриштирув ўтказишга қарор қилдик. Мурожаатни ўрганиш мақсадида кўрсатилган манзилга бориб, жараённи ўргандик. Ҳар иккала томоннинг фикри билан танишдик. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, уни ўйлантираётган муаммолар ётади.

Қурилаётган биноларни кўздан кечирдик. 302-мактабнинг асосий дарвозасидан 15 метр узоқликда қурилиш ишлари бошланган. Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига кўра, 4 ва 8 қаватли уйларнинг ораси 30 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бу манзилда эса уларнинг ораси 15-17 метр. Шу каби бир қатор камчиликлар туфайли ушбу манзилда яшовчи фуқаролар қурилишни тўхтатишни талаб қилмоқда. Масалан, мазкур қурилиш майдони атрофидa чамаси 40-50 йиллик чинор ва бошқа дарахтлар бор. Уйнинг 5 қавати қурилсa, бу дарахтларни кесишга тўғри келади. Бу билан яна яшил оламга зарар етказилиши тайин.

Шу ерда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашганимизда агар ушбу уй қурилса, уларнинг уйига ёруғлик тушмай қолиши, ўзи уйлар атрофи шундоқ ҳам жуда тор экани, ушбу қурилиш натижасида бинолар янада зичлашиши, бу эса белгиланган талаб ва стандартларга жавоб бермаслигини айтишди.

Мутахассиснинг берган маълумотига кўра, ҳар бир қурилишнинг ўз талаби бор. Хусусан, бирор-бир маҳаллада уй-жой лойиҳаси қурилиш назорат инспекциясидан ўтганидан кейин, қурилиши олдидан лойиҳа билан маҳаллани таништириш мақсадида баннерга илиб қўйилади. Агар маҳалла аҳлининг 80 фоизи рози бўлсагина қурилишга рухсат берилади.

Биз билан суҳбатлашган фуқароларга кўра, қурилиш фирмаси раҳбари маҳаллада ҳеч кимни лойиҳа билан таништирмаган. Уларнинг айтишича, тадбиркор маҳаллада қурилишга барча рози, деб сохта имзо йиғиб, тегишли ташкилотга тақдим этган. Қолаверса, қурилиш бўлаётгани боис мактабнинг бош дарвозаси ёпилиб, қўшимча дарвозаси очилган. Бу қўшимча дарвоза эса 83-уй рўпарасида. Мактаб ва шу уй оралиғи эса 15 метрни ташкил этади. Бундан фуқаролар норози. Сабаби, мактабда анъанавий дарс бошланса, машиналар қатнови, ўқувчилар шовқини фуқаролар тинчлигини бузиши мумкин.

Атрофни кўздан кечирар эканмиз, 302-мактабнинг ичкарисида 30-40 йиллик манзарали дарахтлар аянчли аҳволга солинганига гувоҳ бўлдик. Дарахт тубигача цементлаб ташланган. Дарахтлар учун ҳатто сув ичишга ҳам имкон қолдирилмаган. Бу дарахтлар шу ҳолича 3-4 ой турса, қуриб битади.

Ўзини мактабнинг бошланғич таълим йўналиши бўйича директор ўринбосари, деб таништирган фуқаро мактабнинг асосий дарвозаси аслида ушбу дарахтларни кесиб ташлаб шу ердан очилиши кераклиги, фуқароларнинг гап-сўзига эътибор бермаслик кераклигини айтди.

“Навоий лойиҳа” МЧЖ раҳбари Анвар Фахриддиновдан мазкур уй-жой қурилиши учун қонуний ҳисобланган ҳужжатларни тақдим этишини сўраганимизда, бизга Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг жорий йил 16 апрелдаги хулосасини кўрсатди.

Ҳужжатларда уй ва мактаб оралиғи аслига тўғри келмайди. Бу тўлиқ ҳужжат ҳисобланмаслигини, бошқа ҳужжатлари бўлса кўрсатишини сўраганимизда, турар жой учун тасдиқланган қонуний ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, мутахассислар “Навоий лойиҳа” МЧЖ томонидан қурилаётган турар жой объекти ҳужжатлари тўлиқ тасдиқланмаганини, тадбиркорда фақатгина Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосаси борлигини, бу эса  қурилишни бошлашга асос бўла олмаслигини маълум қилди. Ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/fbXi-2IjNoc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнусобод туманида қурилаётган уйлар ноқонунийми? +(видео)