Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши беллашувлари якунланди. Унда ҳамюртларимиздан Алишер Ғаниев (-60 кг.) ва Абдулла Алиев (-72 кг.) кумуш медалига эга чиқди.

Шу тариқа, қитъа биринчилигида юнон-рум кураши бўйича ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш 1 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўриндан жой олди. Ушбу йўналишда биринчи ўрин 5 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлган Эрон термасига насиб этди. Япониялик полвонлар биттадан олтин ва кумуш ҳамда 4 та бронза медаль жамғариб, кучли учликдан жой олди.

Бугун, 27 март куни чемпионатда аёллар кураши бўйича баҳслар ўтказилади. Унда ҳамюртларимиздан Актенге Кеунимжаева (-50 кг.), Шоҳида Аҳмедова (-53 кг.), Дилшода Матназарова (-55 кг., Сарбиназ Жиенбаева (-59 кг.), Муяссар Кушмуратова (-62 кг.), Шаҳзода Алланиёзова (-65 кг.), Набира Эсенбоева (-68 кг.), Светлана Оқназарова (-72 кг.) ва Озода Зарипбоева (-76 кг.) медаллар учун рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатини 6 та медаль билан якунлади