Юмшоқ ўйинчоқлар ёмғири (+видео)
Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби ҳар йили бемор болалар учун хайрия тадбирини ўтказиб келади. Бу йил ҳам ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда Мактабгача таълим агентлиги ҳамкорлигида юмшоқ ўйинчоқлар ёмғири ташкил этилди.
Дастлаб Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида “Ҳумо” ўз уйида “Актобе” жамоасини қабул қилди. Жамоалар ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди. Мазкур учрашувда ғалаба қозониш “Ҳумо” клуби учун муҳим аҳамиятга эга эмасди. Сабаби, жамоа муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилганди.

Мазкур учрашув якунига етганидан сўнг, мухлислар ўзлари билан олиб келган юмшоқ ўйинчоқларни музга ташлади.
Хайрия шаклида ўтказилган ўйиндан тушган барча маблағлар мактабгача таълим ташкилотларининг кам таъминланган, имконияти чекланган, ногиронлиги бор тарбияланувчиларига, шунингдек, оғир тиббий ташхиси бор болажонларни даволашга йўналтирилади.

Мактабгача таълим агентлиги ҳамда “Ҳумо” хоккей клуби ходимлари томонидан хайрия ўйинидан тушган ушбу ўйинчоқлар ўз эгаларига топширилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/54UBWwJo-E4" title="Yumshoq oʻyinchoqlar yomgʻiri" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Моҳигул Қосимова, ЎзА