ФОТОРЕПОРТАЖ

Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ёзёвон туманида мавжуд табиий-иқлим шароити, соҳа фидойиларининг катта ҳаётий тажрибаси чорвачилик тармоғини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришда қўл келмоқда.

Бугунги кунда туманда айнан чорвачиликка ихтисослашган 32 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Уларнинг 8 таси наслчилик хўжаликлари сирасига киради.  

Фермер хўжаликларида қарийб 5 минг, шунингдек, аҳоли хонадонларида 34,6 минг бош қорамол парваришланмоқда. Эътиборлиси, кейинги йилларда чорва бош сонини ошириш, маҳаллий шароитда наслли зотлар олишни кўпайтириш ҳисобидан аҳолини арзон ва сифатли гўшт,  сут маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.  

- Австриядан келтирилган 100 бошдан зиёд наслли қорамолларни парваришлаяпмиз, - дейди “У. Жалилов” наслчилик фермер хўжалиги раҳбари Валижон Жалилов. - Хўжалигимиз қошида махсус лаборатория ташкил этилган бўлиб, фермер хўжаликлари, аҳоли вакиллари учун зотли бузоқлар етказиб берилади. Ўз навбатида кунига сутни қайта ишлаш корхоналарига ўртача 1,5-2 тонна сут жўнатамиз.

[gallery-25653]

Ҳозирда фермер хўжалиги қошида сутни қайта ишлаш корхонасини ҳам очиш учун қўшимча бино қуриб битказилди. Яқин истиқболда бу ерда 10 дан ортиқ иш ўрни яратиш ва бир неча турдаги тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвонда чорвачилик жадал ривожланмоқда