“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Хоразм вилояти ҳаваскорлар футбол лигаси – 2020” биринчилигининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” ҳамда “Хоразм U-18” жамоаси ўзаро куч синашди.
Қизғин кечган ўйинда рақибларига нисбатан тажрибали бўлган “Ёшлик” жамоаси 8:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 2020 йилги вилоят чемпиони номини қўлга киритди. Натижада, “Хоразм U-18” жамоаси иккинчи ўрин билан кифояланишига тўғри келди. Фахрли учинчи ўрин ҳозарасплик футболчиларга насиб этди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят ҳокимлигининг тегишли диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари ва бошқа иштирокчи жамоалар муносиб рағбатлантирилди.
Муҳаммад Али Султонов (сурат), ЎзА