Ёшларнинг ҳуқуқий билими мустаҳкамланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразмда ёшларни жиноятчиликка қарши курашга чақириш ва уларни суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш мақсадида “Судья ва ёшлар” тамойили асосида вилоят судининг судьялари томонидан юридик техникум ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.
Унда вилоят судининг судьялари М. Қурбонов, Ш. Раззоқов, В. Қозоқов ва Б. Давлатов иштирок этиб, ёшларга суд тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича ва иқтисодий судларда кўриладиган ишлар тоифаси, суд қарорлари устидан шикоят беришнинг янги тартиби ва “my.sud.uz” электрон платформаси орқали онлайн хизматлардан фойдаланиш масалалари тушунтирилди.
[gallery-17448]
Мулоқотда шунингдек, юртимизда ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, Судьялар олий мактаби фаолияти ва соҳада кадрлар захирасини шакллантириш ҳақида сўз юритилди. Тадбир якунида ўқувчиларнинг суд тизимига оид саволларига батафсил жавоб берилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА