
Ўтган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилиб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, кўникма, қизиқиш ва истеъдодини ривожлантиришга, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Жумладан, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш мақсадида
2024 йилнинг январь ойида маҳалла ёшлар етакчилари томонидан ҳар бир хонадонга кирган ҳолда ёшларнинг муаммолари ва қизиқишларини ўрганиш орқали 447 минг 460 нафар ёш хатловдан ўтказилди. Натижада “яшил” тоифадаги ёшлар сони 284 минг 298, “сариқ” тоифадагилар 163 минг 162, “оғир” тоифадагилар 5 минг 82 нафарни ташкил этди.
– Хатлов якуни бўйича оталиққа олинадиган 205 минг 459 нафар ёш алоҳида эътиборга муҳтож “оғир” тоифадаги, жиноятга мойил, ишсиз, ташқи мигрaциядаги, олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим муассасалари ҳамда мактаб ўқувчилари каби 7 та тоифага ажратилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Полат Махсетбаев. – Оталиққа олинган ёшлар билан маҳаллаларда олиб борилган суҳбат натижасида улар ўртасида 17 минг 947 та муаммо аниқланиб, 14 минг 967 та муаммо ижобий ҳал қилинди. Жумладан, 790 маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 5 минг 593 нафар ёшнинг бандлиги таъминлашига, 1 минг 290 нафари касб ҳунарга ўқитиш, 531 нафарига субсидия асосида ускуна, 1 минг 941 нафарига кредит ажратилиб, 4 минг 217 нафар ёшнинг бошқа йўналишлар бўйича муаммолари ҳал этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрь кунги “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 361 нафар жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ёшнинг рўйхати шакллантирилиб, шаҳар ва туман ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбар ва ўринбосарларига, шунингдек, ҳарбий қисмлар командирларига бириктирилди.
[gallery-21627]
Тарбияси оғир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар билан манзилли ишлаш мақсадида Шимоли-ғарбий ҳарбий округидаги ҳарбий қисмда махсус дастур асосида 4 маротаба “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик йиғинлари ўтказилиб, уларга 400 нафар ёш қамраб олинди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кубоги учун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларидаги “Ватан таянчи” отрядларига аъзо бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг Ўзбекистон Республикаси босқичида Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган Қонликўл тумани 2-сон умумтаълим мактабининг “Лочинлар” жамоаси, “Ёш қутқарувчи” мусобақасида Нукус шаҳридаги 31-сонли мактаб жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида электрон онлайн аукцион савдолари орқали жами 5 минг 58 гектар ер майдони 7 минг 672 нафар ёшга ажратиб берилди. Шундан, 672 нафари деҳқон хўжалиги, 672 нафар ўзини-ўз банд қилиб рўйхатдан ўтказилди. Ёшлар ажратилган ер майдонларидан жами 61 миллиард сўм даромад олди.
Жорий 2025 йилда хатлов якунлари бўйича оталиққа олинадиган ёшларнинг дунёқарашини ўзгартириш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашилиб, уларнинг ижтимоий ва маиший муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади. “Ёшлар баланси” асосида 4,5 минг нафар “оғир” тоифадаги ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва вояга етмаган ёшлар билан индивидуал профилактик ва психологик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашилади. “Ёшлар бандлик дастури” орқали 15,1 минг нафардан ортиқ ишсиз ёшни касб-ҳунарга ўргатиш, экин ер майдонлари, кредит ва субсидиялар ажратиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашилади ва доимий даромад билан таъминланади.
Меҳнат бозорига биринчи маротаба кириб келувчи 19 минг нафардан ортиқ битирувчининг бандлиги таъминланиб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ҳар бири билан индивидуал ишлар олиб борилади. “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2025 йилги мавсуми доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун 550 минг нафардан ортиқ ёш онлайн рўйхатдан ўтиши таъминланади. “Келажак касблари”, “Ustoz AI”, “Қизлар академияси” лойиҳаларини амалга ошириш орқали 100 минг нафардан ортиқ ёшни замонавий касбларга ўқитиш, “Заковат”, “Шахмат”, “Мунозара” ва бошқа шу каби интеллектуал ўйинлар ўтказиш орқали 90 минг нафар ёшни иқтидорини ривожлантириш ишлари олиб борилади.
Оролбўйидаги экологик муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга кенг жамоатчиликни, айниқса, ёшларни жалб этилиб, ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида “Оролни меҳр қутқаради” лойиҳаси амалга оширилади. Атроф-муҳитни асраш ва ёшлар орасида дарахт экиш ташаббусларини оммалаштириш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акциясини ўтказиш орқали барча туманларда “Ёшлар боғи” ташкил этилади. Ҳудудлардаги турли жамоат жойларини чиқиндиларни ёшлар иштирокида тозалаш мақсадида “Тоза шаҳар” (Тоза ҳудуд) ёшлар акцияси ўтказилади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА