Ёшлар хатловдан ўтказилмоқда (+видео)
Шу кунларда республикамиз маҳаллаларида олиб борилаётган ёшларнинг хатлов жараёни Сурхондарё вилоятидаги мавжуд 724 маҳаллада ҳам давом этмоқда. Хусусан, Бойсун туманидаги 39 та маҳаллада сўровномалар ташкил этилиб, йигит-қизларнинг қизиқиши, муаммолари ва таклифлари ўрганиб чиқилмоқда.
– “Ёшлар баланси”ни шакллантиришнинг асосий мақсадларидан бири, йигит-қизларнинг қизиқиши, уларнинг умумий маълумоти, бандлик ҳолати, таълим маълумотлари, бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий аҳволини аниқлашдан иборат, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Феруз Нормаматов. – Аниқланган маълумотлар асосида чора-тадбирлар белгиланади. Жумладан, ишсиз ёшлар учун бандлик дастурлари ишлаб чиқилади, оғир тоифадаги ёшлар раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал иш олиб борилади.
Тумандаги “Оби” МФЙ ёшлар етакчиси Нурали Жумаев 2024 йилда “Ёшлар баланси” тизими асосида самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” йўналиши бўйича республика танловида 1-ўринни қўлга киритган. Янги 2025 йилда ҳам Нурали ўз ишини пухталик ва синчковлик билан амалга оширмоқда. Хатлов орқали ёшларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари ойдинлашади. Бу маҳалла ёшлар етакчиси учун энг муҳим жараёндир.
[gallery-21458]
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, туманда 14-30 ёшдаги ўғил-қизлар 33 минг 121 нафарни ташкил этиб, 13 январдан бугунги кунга қадар ёшлар етакчилари томонидан 12 минг 927 нафар ёш хатловдан ўтказилди. Жараён 31 январга қадар давом этади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6uDyL4aexRc" title="Yoshlar xatlovdan o‘tkazilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА