
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги воркаут мусобақасининг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида ташкил этилган мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган, жисмонан чиниққан, фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этди.
Иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, техникаси, мувозанатни сақлаш кўникмалари ва креатив ҳаракатлари ҳакамлар томонидан холис баҳоланди.
Якунида ғолиб ва совриндор иштирокчиларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-23512]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА