Ёшлар учун маҳорат дарси
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўқувчилар “Ошпаз, қандолатчи”, “Тикувчи”, “Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори”, “Автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш”, “Сотувчи, назоратчи-кассир”, “Пайвандловчи (электропайвандлаш ишлари)”, “Електромонтёр” ҳамда “Оқава сув ва сув таъминотидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси” каби касблар бўйича ўқитилади. Ўқиш сўнгида уларга диплом берилади.
Бугунги кунда мактабда 500 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олиб, уларга 40 га яқин ўқитувчи-мураббий таълим-тарбия бермоқда.

Дарс ва машғулотларнинг қизиқарли ҳамда самарали бўлиши муҳим саналиб, ҳар бир педагогдан изланиш ва дарс жараёнига пухта тайёргарлик кўришни талаб этади.
Мафтуна Боқиева ҳам ёш изланувчан ўқитувчилардан. У ҳар бир дарс машғулотига рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ноананавий ёндашади. Ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ўтказилган навбатдаги “Аёллар кийимини лойиҳалаш” мавзуидаги очиқ дарс ҳам ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Дарсда визуал дидактик материаллардан самарали фойдаланилди.
Жумладан, дарс давомида кийим модели танланиб, конструкцияси тайёрланди. Андозалар олинди ва тайёр андоза матога кўчирилди. Талабалар кичик 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда бичилган кийим деталларини тўғри чок машиналаридан фойдаланиб тикди.


Гулноза Бобоева, ЎзА