
Ёшлар ишлари агентлигида вазирлик, идора ва ташкилотлардаги ёшлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда давлат органлари ва ташкилотларида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда маслаҳатчилар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, муаммо ва ташаббусли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa”, “UzChess”, “Top 100 Uni Camp” ва “Qizlar akademiyasi” каби бир қатор лойиҳа раҳбарлари томонидан иштирокчилар учун мазмунли ҳамда фойдали тақдимотлар ўтказилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА