Ёшлар учун экскурсия ташкил этилди
2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили муносабати билан Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабининг архитектура йўналиши ўқувчилари учун “MASKAN ARCHITECTS” лойиҳалаш корхонасига экскурсия ташкил этилди.
Ёш архитекторлар ушбу ташриф давомида лойиҳалашнинг дастлабки босқичлари, буюртмачи билан қандай ишлаш, замонавий техника ва дастурлардан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида маълумотларга эга бўлди. Лойиҳалаш корхоналарига шогирд тушишда ёшлардан талаб қилинадиган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Якунда фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА