“Ёшлар овози” танлови қизғин паллада
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар овози” танлови республика босқичи тантанали бошланди.
[gallery-7058]
Танловнинг республика босқичи 10-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади. Унда ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 152 нафар иштирокчи қатнашади. Танловда бахшичилик, анъанавий ижро, опера ҳамда эстрада йўналишда 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифаларида ёшлар иштирок этмоқда.
Бугун танловнинг иккинчи кунида бахшичилик йўналиши бўйича барча ёш тоифаларида 31 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.
Танлов давом этмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА